Фермер хўжалиги ривожланган аграр индустриал мамлакатларнинг кўп йиллик тажрибаларида ўзининг самарадорлиги, рақобатбардошлиги, бозор конъюнктурасига тез мослаша олиши каби хусусиятларини тўла намоён этди. Шунга кўра, Ўзбекистонда ҳам фермер хўжаликларининг ривожланишига катта эътибор қаратилиб, улар фаолиятининг зарур иқтисодий шарт-шароитлари яратилди, меъёрий-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди.