Бозор иқтисодиётида агросаноат мажмуи самарадорлигининг асосий мезони якуний махсулот қиймати хисобланади. Қишлоқ хўжалигида етиштирилган махсулот пасайишида, тармоқларни етук кадрлар билан таъминланиш, уларнинг мехнат қобилятини тиклашда, шунинигдек, АСМ тармоқларининг ўзаро узвий боғликлигини таъминлашда инфратузилмани ахамияти катта. У ўзаро боғлик икки такибий қисмдан иборат бўлиб, ишлаб чиқариш инфратузилмаси бевосита ишлаб чиқаришга хизмат қилиб, маълум маънода унинг таркибий буғини хисобланса, ижтимоий инфратузилма АСМни кадрлар билан таъминлашга, ходимларни соғлигини сақлашга, турмуш даражаларини оширишга хизмат килади.