Ҳар қандай ғўза навининг далада экиш тартиби бўйича жойланиши, бир уяда 1 ёки 2 дона бўлиши, бир погоно метрда неча дона бўлиши албатта ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосил тўплашига бевосита таъсир этади. Зероки турли кўчат қалинлиги шароитида ўсиб ривожланаётган ўсимликнинг ёруғлик, иссиқлик, тупроқ намлиги, тупроқ ҳавоси ва озиқ моддалардан фойдаланиш даражаси ўзгаради.Ушбу мақолада экиш тартиби ва усулларини пахта ҳосилдорлигига таъсири хақида маълумотлар берилган