Ушбу мақолада суғориладиган ўтлоқи тупроқларда азотли ўғит шаклларини қўллаш ва ғўзанинг ўсиши, ривожланиши хақида маълумотлар берилган. Ўтлоки тупрокларда ғўзанинг Андижон -37 навига азотли ўғит сифатида аммиак селитраси ва мочевинадан фойдаланган ғўзанинг ўсиши хамда ривожига ижобий таъсир килади. Мочевина ва аммоний нитратлари ғўзадаги ижобий таъсири бир хил эмас.Қўлланилган иккала ўғит хам пахта хосилининг ортишига имкон яратади, аммо мочевинадан фойдаланиш аммиак селитрасига нисбатан 0,6 ва 1,3 ц/га кўпрок қўшимча хосил олишга имконият яратади.