Нефт саноатида бурғулаш жараёнини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда микропроцессор технологиялари асосида оптимизациялаш ва унинг асосида автоматлаштирилган бошқариш тизимини яратиш нефт саноатини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Магистрлик диссертациясида бурғулаш жараёнининг технологик тавсифи, скважиналарда бурғулаш жараёнини бошқаришнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимини ишлаб чиқишнинг техник-иқтисодий асослари, шунингдек автоматлаштириш объекти ҳамда бошқарувчи компьютер орасидаги алоқадорлигини таъминлаш масалалари ва бурғулашнинг технологик параметрларини назорат қилишнинг принципиал схемаси баён этилган. Бошқарувчи компьютер базасида технологик жараённи бошқаришнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимининг структураси ишлаб чиқилган.