Ҳар бир мамлакатнинг қудрати унинг техника ва технологиясини ривожланганлигини намойиш қилиш билан белгиланганидек, бу соҳани юксалтириш кўп жиҳатдан электр энергетикасининг чуқурроқ кириб бориши билан бевосита боғлиқдир. Электр энергиясини хориждаги ривожланган мамлакатлар каби Ўзбекистон республикасида ҳам йирик ишлаб чиқариш корхоналари, завод ва фабрикалар билан бир қаторда ҳар бир хонадон ва хўжаликларда мавжуд бўлган маиший хизмат кўрсатувчи асбоб ва ускуналар ҳам истъемол қилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот нави, техноло-гиясининг юқорилиги истеъмолчига берилаётган электр энергиясининг сифат кўрсаткичларига бевосита боғлиқдир. Сифат кўрсатгичлари ўз навбатида, бир неча энергетик параметрнинг меъёрийлаштирилган қийматларидан оғиши, ўзгариши каби тафовутлари орқали тавсифланади.