Қолип тайёрлаш жараёни қуйидаги комплекс технологик жараёнларни ўз ичига олиб, табиий график ахборотларни ташувчи матбаа тасвирини ҳосил қилувчи ўхшаш ва рақамли технологияларга асосланган босма қолип тайёрлашдир. Матбаа олийгоҳи талабалари учун иттифоқда биринчи дарслик бўлган „Основы фотомеханики“ 1933-йил „Gizlegprom“ нашриётида тайёрланган. Унинг муаллифи бўлиб профессор В.В.Пусков ҳисобланади. Дарсликда фоторепродукция жараёни ва оз миқдорда юқори ва текис босмада қолип тайёрлаш жараёнида нур техникаси бўлимлари баён қилинган.