Араб баҳори деб ном олган Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги инқилоблар даври тарихдаги биринчи “халқ баҳори” эмас, аслида. Араб баҳори воқеаларига қадар тарихда 1848 йил Париж ва Варшавада, 1968 йил Париж баҳори номи билан яна Парижда, 2001 йил Дамашқда, 2005 йил Байрутда оммавий халқ ҳаракатлари содир бўлган.