Бугунги кунда республикамизда боғдорчилик ва узумчиликни янада ривожлантириш катта аҳамиятга эга бўлиб қолди. Узумчиликда ҳосилни оширишда, ток қатор ораларига ишлов бериш энг муҳим технологик жараёндир. Ток қаторлари ораларига ишлов беришда культиваторлар ишлатилади. Бажарилаётган битирув малакавий иш токчилик фермер хўжаликлари учун юмшатгичли мосламани лойиҳалашга бағишланади.