Электр машиналари бажариладиган иш вазифасига кўра икки турга бўлинади. Биринчи вазифаси – механик энергиясини электр энергияга айлантириш. Бу машиналар электр генератори дейилади. генераторларни ҳаракатга келтирадиган бирламчи механик энергия манбаи бўлиб, газ турбинлари, ички енув двигателлари (масалан, дизель) хизмат қилади. генераторлар асосан электр станцияларида ишлатилади.
Электр машиналарининг иккинчи иш вазифаси - электр энергиясини механик энергияси айлантириш. Бундай машиналар двигателлар (моторлар) дейилади. Двигателлар электр энергиясини механик энергияга айлантиради. Электр двигателлари халқ хўжалигининг деярли ҳамма соҳаларида кенг қўлланилади.