Бугун дунёда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини етиштириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш биринчи даражали масалага айланди. Жахон миқёсида олиб борилаётган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки технологик жараёнларга ахборот коммуникация воситаларини тўғри тадбиқ этилиши ишлаб чиқарилаётган махсулот сифатини яхшилаш учун хизмат қилади. Бу жараёнда асосон ахборот коммуникация воситаларининг хавсизлиги муаммоси эса янада долзарб ҳисобланади. Айниқса ахборот коммуникация воситаларининг математик таъминоти ҳамда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш технологиясининг хавфсизлиги муҳим аҳамиятга эгадир.