Хитой тилида фразеологик бирикмалар ўзининг миллийлиги билан ажралиб туради. Биз улар орқали хитой халқининг ҳаёти, маданияти, характери, анъаналари ҳақида маълумот ҳосил қилишмиз мумкин. У ёки бу бирикмани билмаслик эса сўзловчини тушунмасликка олиб келади, энг асосийси мулоқотга киришишни қийинлаштиради.