"Ушбу битирув малакавий иши мелиоратив ерларда тупроқ намлигини
ўлчаш ва назорат қилиш автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқишга
бағишланган. Битирув малакавий ишининг тушунтириш хати қуйидаги
қисмлардан иборат: кириш, назарий кисм (1- чи боб), асосий кисм (2- чи
боб), мехнат мухофазаси кисми (3- чи боб), хулоса, адабиётлар.
Киришда тупроқ сув режимини бошқариш муаммолари куриб
чикилган ва мавзунинг актуаллиги, масаланинг куйилиши, битирув
малакавий ишининг максади келтирилган."