Ҳозирги пайтда электрон ҳисоблаш машиналарнинг жуда тез ривожланиши, унинг барча параметрларнинг яхшиланиши, яъни оператив ва ташқи хотиранинг кенглиги, ишлашнинг ишончлиги, ҳисоблаш тезлигининг юқорилиги ва ихчамлиги фан - техниканинг кўп соҳаларининг мураккаб муаммолари ечимини олишга имкон бераяпди. Бундай соҳалар жумласига деформацияланувчи қаттиқ жисмлар механикасининг масалаларини келтириш мумкин.