Ушбу диссертация ишида тикув машиналари ишида табиий ипак
толали газламалардан тайёрланаётган тикув буюмларига технологик ишлов
бериш жараёнида чокларда вужудга келадиган муаммолар, юқори тезликли
тикув машиналарида газламаларни суриш механизмларининг ишлаш
принципи ва уларга қўйиладиган талаблар, газламаларни суриш
механизмининг кинематик тахлили кенг ёритилган. Назарий ва
экспериментал текширишлар йўли билан газламаларни суриш механизмини
оптимал параметрлари аниқланган. Такомиллаштирилган газламаларни
суриш механизми тавсия этилган ва уни жорий этиш натижасида чоклар
сифати яхшиланиши ва тикув машинаси унумдорлиги ошиши асосланиб
берилган.