Ушбу магистрлик диссертациясида универсал 1022 синф тикув
машиналарида тезлик тартиботларини оширишни, материалларни
тикишнинг юқори технологик кўрсатгичларини таъминловчи янги эластик
элементли (пластинка) механизмининг конструкциясини ишлаб чиқиш ва
параметрларини асослашдир.
Янги лойиҳаланган игна механизм кинематик жуфтларида инерцион
зўриқишларни камайтиришга эришилса, механизм иш тезлигини ошириш,
шунингдек эксплуатация сарфларини пасайтириш имконияти яратилади.
Таклиф қилинаётган тикув машиналари учун эластик элементли
(пластинка) игна механизмининг янги конструкцияси ишлаб чиқариш
ҳажмини оширишга, тикиш сифатини яхшилаш имконини яратади.