Олий ҳарбий таълим муассасалари, сержантлар тайёрлаш мактаби курсантлари ва кийим-кечак хизмати кичик мутахассислари учун кийим-кечак таъминоти асослари бўйича ўқув қўлланмаси

Олий ҳарбий таълим муассасалари, сержантлар тайёрлаш мактаби курсантлари ва кийим-кечак хизмати кичик мутахассислари учун  кийим-кечак таъминоти асослари бўйича ўқув қўлланмаси
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Referat
Nashr etilgan yili:
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-17 09:06:57
Ўзбекистон Республикаси Президети Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони И.А.Каримов “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида – хавфсизликга таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” китобида таъкидлаб ўтганидек, миллий хавфсизлик мамлакатнинг суверенитети ва худудий яхлитлигини таъминлашга ҳозирги босқичда биринчи галда ташқи кучлар кўпроқ тахдид солмоқда. Ватанимиз жанубий чегаралари яқинидаги қуролли можароларнинг ўчоқлари ҳарбий хавфнинг потенциал манбаларидир. Бу вазият давлатимизнинг мудофаа кобилиятини, яъни рўй бериши мумкин бўлган тажовузга тайёргарлик даражасини фақат бизнинг мамлакатимиз учун эмас, балки бутун минтақа учун ҳам миллий хавфсизликни ва барқарорликни таъминлашнинг энг муҳим шарти даражасига кўтармоқда. Давлат мудофаа қобилиятининг энг муҳим қисми унинг Қуролли Кучларидир. Уларнинг жанговар қудрати ҳамда босқинчилик, қуролли можаролар ва уруш бошлаб юборишдан тийиб туриш вазифаларини бажаришга тайёргарлик даражасидан ҳамда мамлакат ҳудудига босқинчилик қилинган тақдирда оддий қурол - яроғнинг ҳар - хил турларидан фойдаланган ҳолда босқинчиликни тор-мор қилишдан иборатдир. Ҳарбий қурилиш соҳасидаги мақсад профессионал армияни ўз таркибида эркин тайёрланган ва таълим олган ўз халқига, она заминига садоқатли бўлган ўз ватанининг шаъни ва қадр қимматини охиригача ҳимоя қила оладиган юксак маънавий – маърифий дунёқарашига эга бўлган ҳарбий хизматчилардан таркиб топган армияни босқичма-босқич вужудга келтиришдан иборат. Бугунги кунда ҳарбий соҳада олиб борилган ислоҳотлар туфайли миқдор жиҳатдан унча катта бўлмаган, лекин яхши шайланган замонавий қуроллар ва ҳарбий техника ҳамда моддий техник воситалар билан бекаму - кўст таъминланган, Ўзбекистоннинг хавфсизлигини мустақил равишда ва пухта таъминлашга қодир бўлган Қуролли Кучлар шакллантирилди. Бизнинг Қуролли Кучларимиз хар қандай вазиятда ҳаракат қилишга тайёр туриши, мамлакатнинг жуғрофий – стратегик мавқеини ва ҳудудининг жуғрофий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда эҳтимол тутилган босқинчига қурукликда ва ҳавода муносиб зарба бера олиш учун жанговар салоҳиятга эга бўлмоғи зарур. Қуролли Кучларнинг ҳарбий қудрати жанговар қобилияти кўплаб омиллардан таркиб топади.

Дабавлено : 2021-04-17 09:06:57

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш