Минерал боғловчилар асосида тайерланган пиширилмаган сунъий тош материаллар ва буюмлар мавжуд бўлиб, уларга силикатли (оҳак асосида), магнезиал, гипсли ва гипс-бетонли буюмлар киради. Улар бетонли буюмлар каби тегишли боғловчи моддалар ва тўлдиргичлар (кварц қуми, шлак, кул, пемза, пайраха, кўпик ва ҳоказолар) асосида тайёрланган қоришма ва бетон аралашмаларини қолиплаб кейин эса қотириб олинади. Бундай материаллар ва буюмларни хоссаларига кўра ишлатиш соҳалари ҳаддан ташқари кенг бўлиб улардан тутиб турувчи ва деворбоп конструкциялардан тортиб то бино ва иншоотларни пардозлашгача ишлатилади.