Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалиги олдига қўйилган муҳим вазифалардан бири кам қувват ва меҳнат сарф қилган ҳолда тупроқ унумдорлигини оширишни ва уни ҳимоя қилишни таъминлайдиган такомиллашган деҳқончилик тизимини ва янги истиқболли техник воситаларни яратиш [1, 2].
Кейинги пайтларда эрозия тупроқ унумдорлигига сезиларли даражада зарар етказмоқда. Тупроққа ўта ишлов бериш шамол ва сув эрозиясини кучайишига олиб келмоқда.