Ушбу курс лойихасида сочилувчан нам материаллар ва пастасимон маҳсулотларни қуритувчи агент ёрдамида сувсизлантириш жараёни кенг ўрганилган. Қуритиш туфайли материалларнинг айрим хоссалари яхшиланади, уларни узоқ муддат сақлаш мумкин бўлади, ташиш ва қадоқлаш осонлашиши исботланган. Таркибида кўп миқдорда сув тутган материаллар дастлаб пресслаб сиқилади ёки марказдан қочма куч майдони таъсирида, центрифугалаш йўли билан, механик услубда сувсизлантирилади. Шундан сўнг, материалдаги қолдиқ намлик иссиқлик ёрдамида, қуритиш йўли билан, ҳайдалади. Қуритиш икки хил услубда - табиий ва сунъий йўл билан олиб борилади.