Ушбу услубий кўрсатма 5321000 “Озиқ-овқат технологияси” таълим йўналиши талабалари учун диплом лойиҳаларини бажариш тартиби, ҳисоб тушунтирув ишларининг моҳияти, ишларни ташкил этиш, технологик схемаларни танлаш ва таърифлаш, корхона эхтиёжларини ҳисоблаш, технологик жараёнларни графигини тузиш, жиҳозларни ҳисоблаш, стерилизация қилиш тўғрисидаги ва бошқа зарурий меъёрларни, айрим консерва маҳсулотлар рецептураларини ўз ичига олган. Шунингдек, ушбу услубий кўрсатмада диплом лойиҳасини бажариш учун зарур бўлган адабиётлар рўйҳати келтирилган.