Бажарилаётган мазкур битирув малакавий иш материаллари таркибида технологик жиҳоз ва ускуналарни модернизация қилиш технологик масалалари кўриб чиқилади. Унда такомиллаштирилган технологик қурилмани ҳавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш чора-тадбирлари ва малакавий ишни бажариш жараёнида қабул қилинган техник ечимларни ишлаб чиқаришга жорий этиш туфайли эришиладиган иқтисодий самарадорлик ҳисоблари келтирилади.