Қишлоқ хўжалигида ўсимликшунослик марказий ўринни эгаллайди. У аҳолининг озуқага бўлган эҳтиёжининг катта қисмини қаноатлантиради; инсон ўсимликлардан углеводлар, оқсиллар кўринишида 88% энергияни ва 80% витаминларни, минерал тузларни ва бошқа алмаштириб бўлмайдиган физиологик моддаларни олади. Ҳосилни шаклланиш қонуниятларини, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқариш заҳираларини, кам меҳнат, энергия ва воситалар сарфлаб юқори ҳосил олиш назарияси ва технологияларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.