Мамлакатимизда Соғликни сақлаш тизимида ислохатларни амалга ошириш давом этаётган ва жамиятда янги давр, бозор муносабатларининг шаклланаётган бир даврда, тизимда мавжуд даволаш-профилактика муассасалар фаолиятини ўрганиш ва тахлил қилиш хамада тизимнинг барча йўналишлардаги фаолиятларини тўғри ва самарали режалаштиришда тиббиёт статистикасининг тўтган ўрни мухим ахамият касб этади. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов жамиятда соғлом авлодни шакллантириш ғоясини илгари суриб, кейинги қатор йиллар ана шу ғоя атрофида, ҳукуматимиз томонидан ўнлаб махсус давлат дастурлари ишлаб чиқилди.