Менструация (menstruus - ойлик) ҳайз кўриш – қисқа муддатли мунтазам равишда бачадондан қон кетиш – уруғланиш ва ҳомиладорликнинг илк муддатларида ривожланишни таъминлаб берадиган мураккаб бирлашган тизимнинг етишмовчилигини акс этади. Бу тизим ўз ичига бир-бирига функционал жиҳатдан боғлиқ юқори мия марказларини, гипоталамусни, гипофизни, туҳумдонни, бачадонни ва нишонли органларни олади. Ҳайзларнинг орасидаги даврда содир бўлаятган мураккаб биологик жараёнларнинг мажмуаси ҳайз цикли деб номланади, унинг давомийлигини аввалги ҳайзнинг биринчи кунидан дастлабки қон кетишнинг биринчи кунигача белгиланади. Ҳайз циклининг давомийлиги нормада 21 кундан 36 кунгача кузатилади, энг кўп учрайдиган 28-кунлик ҳайз цикли, ҳайз қони келишини давомийлиги 3 кундан то 7 кунгача, йўқотилган қон ҳажми 100 мл дан ошмайди.