Бемор аёл 21 ёшда, 12 хафталик хомиладорлик, бластли криз билан ўтган ўткир табақалашмаган миелобластли лейкоз билан кузатувимизда бўлган, касби хамшира. Биз ушбу эндигина хаёт йўлини бошлаган, оналик бахтига мушарраф бўлаётганидан дунёга сиғмай қувончга тўлиб юрган бир пайтда биргина хато билан аёлни бевақт вафот этишига олиб келган ва бундан ташқари, биз шифокорларни доимо хушёрликка ундовчи воқеани, гемобластозларнинг нақадар бепарволикда ва замонамизга хос синчковлик етишмаганда фожиавий тус олиб шиддатланиши хомиладорлик фонида мумкинлигини исботловчи клиник вазият сифатида келтириб ўтамиз.