Хусусий бириктирувчи тўқима барча аъзо ва тўқималарнинг таркибий қисми ҳисобланади, аъзоларнинг асосини (стромасини) қобиғини ҳосил қилади. Қон томирларнинг атрофини ўрайди ва ҳужайралараро модда ролини бажаради: масалан, мушак тўқимасида. Бириктирувчи тўқима ҳужайралар ўрнида бошқа тўқималарни ушлаб туради, таянч вазифасини бажаради, тана бутунлигини таъминлайди ва бошқа кўплаб вазифаларни бажаради. Хусусий бириктирувчи тўқима тананинг турли структураларини бир-бири билан боғлаб туради. Ёғ тўқимаси – бириктирувчи тўқиманинг эркин қисмларини тўлдириб, ёғ захирасини сақлаш ва амортизация вазифаларини бажаради. Бириктирувчи тўқимада ҳужайра элементларига нисбатан ҳужайралараро модда кўплиги алоҳида ажралиб туради.
Патологик жараёнларнинг ривожланишида фаол иштирок этади (яллиғланишда, склеротик жараёнларда, ревматизмда, суяк ва бўғим касалликларида).