Болаларда зотилжам кўп учраганлиги сабабли педиатрларнинг диққат марказида туради. Охирги 30-50 йил ичида болаларда нафас йўллари касалликлари билан кураш олиб бориш тор доирадаги мутахассислар, жумладан, фтизиатрия, пульмонология, аллергология, бронхология, функционал диагностика каби мутахассисликларни аралашишига сабаб бўлди. Уларни асосланиши мутаносиб зотилжам турлари ёки текшириш ва даволашни махсус усулларининг тезкор ривожланишида намоён бўлади.