Болаларда нафас йўллари касалликлари кўп учраганлиги сабабли педиатрларнинг диққат марказида туради. Охирги 30-50 йил ичида болаларда нафас йўллари касалликлари билан кураш олиб бориш тор доирадаги мутахассислар, жумладан, фтизиатрия, пульмонология, аллергология, бронхология, функционал диагностика каби мутахассисликларни аралашишига сабаб бўлди. Уларни асосланиши мутаносиб бронх-ўпка касалликлари турлари ёки текшириш ва даволашни махсус усулларининг тезкор ривожланишида намоён бўлади.