Болаларда ирсий ва системали касалликларда ўпканинг зарарланиши кўп учраганлиги сабабли педиатрларнинг диққат марказида туради. Охирги 30-50 йил ичида болаларда ирсий ва системали касалликларда ўпканинг зарарланиши билан кураш олиб бориш тор доирадаги мутахассислар, жумладан, фтизиатрия, пульмонология, аллергология, бронхология, функционал диагностика каби мутахассисликларни аралашишига сабаб бўлди. Уларни асосланиши мутаносиб бронх-ўпка касалликлари турлари ёки текшириш ва даволашни махсус усулларининг тезкор ривожланишида намоён бўлади.