Сиз биласизки, нерв системаси эктодермадан такомил этади. Аввал нерв найи, нерв тутамлари хосил бўлади. Нерв найи ҳужайралари тез бўлиниши натижасида унинг девори қалинлашади, тешиги тораяди. Нерв найи бўшлиғи орқа мия каналига, мия қоринчаларига айланади. Орқа мия нерв найининг пастки қисмидан тарақққий этади. 1-2-бел умуртқасига бўлган сохани тўлдириб туради, каудал қисми эса орқа мия сегментларидан чиқаётган афферент ва эфферент нерв толаларидан иборат. Нерв найининг олдинги бош қисми интенсив ривожланиб ундан 3 та мия пуфаклари: олдинги, ўрта ва орқа пуфаклар хосил бўлади. Сўнгра улардан 5 та мия пуфаги пайдо бўлади.