Мазкур маърузалар матнида ўзбек халқи этник маданиятининг шаклланиши ва тараққиёти жараёнларининг узоқ тарихий ўтмишга боғлиқлиги юртимиз қадимшунослари ва элшуносларининг минтақамиз тарихий обидалари бўйича олиб борилган тадқиқотлари, ўзбек халқ оғзаки ижодиёти, адабиёти, санъати, халқимизнинг бетакрор миллий табиати, урф-одатлари, маросимлари асосида ўрганилди.