Охирги мия, telencephalon, икки яримшарлардан, hemispheria cerebri дан иборат. Ҳар бир ярим шарнинг таркибига: плащ ёки мантия, pallium, ҳидлов мияси, rhinencephalon ва базал ўзаклар киради. Охирги мия пуфакчаларининг бирламчи бўшлиқларининг қолдиғи бўлиб, ён коринчалар, ventriculi laterales ҳсобланади.
Олдинги мия аввал ҳидлов рецептори (ҳидлов мияси) туфайли юзага келади. Кейинчалик у ҳайвоннинг хулк-атворини бошқариш аъзосига айланади. Жумладан унда инстинктив хулк- атвор марказлари юзага келади. Улар бир хил кўринишдаги реакцияларга 9-шартсиз рефлекслар) асосланган - пўстлоқ ости ўзаклари ва индивидуал хулк-атвор марказлари (индивидуал тажрибага асосланган, шартли рефлкслар) бош мия ярим шарлари пўстлоғи юзага келади. Шунга кўра охирги мияда ривожланиш босқичларига кўра қуйидаги марказ гурухлари фарқланади