Калла суягининг мия қисми тез ривожланаётган бош мия атрофидаги мезенхимадан такомил топади. Мезенхима қопламаси қўшувчи тўқимадан иборат пардага айланади ( калла суяги парда ҳолдаги ривожланиш босқичи). Калла гумбази соҳасида бу парда кейинчалик суяк тўқимаси билан алмашади. Калла суягининг ички рельефи, тешикларининг пайдо бўлиши шаклланаётган мия, сезги аъзолари, нервлар ва қонтомирлар атрофига мезенхиманинг тўпланиб жойлашуви натижасидир. Тоғай тўқимаси бутун калла суяги асосида, хорданинг олдинги томонида пайдо бўлади. Хордага яқин жойлашган тоғайнинг қисмлари-хордаолди тоғайлар, хордадан олинда турган прехордал пластинкалар ва калла қутиси тўсиқчалари дейилади. Бу тоғай бўлакчалари кейинчалик ягона тоғай платинкасига айланади. Худди шу пластинка юзага келаётганда бир вақтнинг ўзида ундан гипофиз учун чуқурча, эшитув-мувозанат аъзоси –лабиринт учун капсула ҳам пайдо бўлади. Кўрув аъзолари учун чуқурчалар бурун ва эшитув капсулалари оралиғида жойлашади. Кейинчалик калла асосидаги тоғайлар суякка айланади (кичик синхонрозлар бундан мустасно). Синхондрозлар одамда маълум бир ёшгача сақланиб қолади. Шундай қилиб, калла суягининг мия қисми гумбази ўз ривожланишида икки – парда ва суяк босқичини босиб ўтади. Калла асоси эса уч босқични- парда, тоғай ва суяк босқичларини босиб ўтади.