«Ҳисоблаш техникасининг электр манбалари» фанининг асосий мақсади бакалавриат талабаларини халқ ҳўжалигининг турли соҳаларида шахсий компьютерлардан оқилона фойдаланиш учун зарур бўлган компьютернинг ишлаш принципини ўрганишдан иборат. Шу билан биргаликда унинг барча ички схемаларини яхши билиши, ички энергия манбалари ҳақида мукаммал тушунчага эга бўлиши ҳамда унинг барча қисмларини ўрганган ҳолда, ўлчов асбоб ускуналаридан фойдаланишни, замонавий электрон ускуналар тузилишини юқори савияда билишидан иборат бўлиб, бир қатор умуммуҳандислик ва табиий фанлар билан узвий боғлиқдир.