Амалиёт шифокори фаолиятида хомиладорларда жигар касалликлари муаммолари кўп учрайдиган сабаблардан биридир. Бутун Жахон Соғликни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра дунё ахолисининг 1/3 кисми вирусли гепатитни турли формалари билан зарарланган. Улардан 1 млн дан ортиғи ҳар йили шу касаллик билан вафот этади. Маълумки хомиладорларда хомилани ривожланишининг оркада қолишига, гепатит ёки жигар циррозини келтириб чиқарувчи асосий сабаблардан бири ўткир вирусли гепатитлардир.