Республикамизда ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғлом ва ақлан етук бўлиб вояга етиши учун барча шарт –шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Инсониятнинг ёшликдан соғлом ва баркамол ўсиши учун жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти катта. Болаларнинг ривожаниш ҳолатларига қараб тўғри танланган жисмоний тарбия машқлари уларни ҳар томонлама жисмоний ва руҳий ривожланишига асос бўлиб, ҳаракат имкониятларини кенгайтиради, ҳимоя мослашув реакцияларини ошириб, организмни ташқи омилларнинг ноқулай таъсирига чидамлилигини кучайтиради ҳамда қувноқлик, тетиклик бағишлаб, ватанга мухаббат туйғуларини шакиллантиради.