Медицина ва ветеринарияда қўлланиладиган биологик актив моддаларнинг асосий қисмини чет элдан киритилган қиммат дорилар ташкил қилади, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дорилар хам чет эл хом-ашёлари асосида тайёрланади. Ўзбекистон олимлари олдида турган масала шундан иборатки, мамлакат фармацевтик бозорини чет эл препаратларидан қолишмайдиган, махаллий хом-ашёдан ишлаб чиқарилган дори воситалари билан бойитиш.