Ушбу маърузалар матни "Юқори молекуляр бирикмалар кимёси" фанига оид бўлиб, талабаларнинг назарий билимларини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Маърузалар матнида асосан юқори молекуляр бирикмалар кимёсининг асосий тушунчалари, тарихи, полимерларнинг номлини ва синфларга ажратилиши, кимёвий синфланиши, полимерларнинг синтези каби мавзулар назариялари алоҳида ёритилган.