Табиий газлар тоза газ конидан қазиб олинади. Улар асосан метан ва оз миқдорда этан, пропан, бутанлар, пентанлар ва азот, водород сульфид, азот (II)– оксид газлари аралашмасидан ташкил топган баъзи газ конларидаги аралашмалар таркиби (6.2– жадвалда) келтирилган. Бу газлар қуруқ газлар гуруҳига киради.