Президентимиз И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим заҳиралари” мавзусидаги халқаро конфренциясининг очилиш маросимидаги маърузаларида “Барчамизга яхши маълумки, мамлакатда етиштириладиган озиқ-овқат экинларининг аҳволи, истиқболи ва турлари, улардан олинадиган ҳосилнинг мазали таъми ва фойдали ҳусусиятлари, уларнинг миллий иқтисодиёт ва экспортда тутадиган ўрни, биринчи навбатда, шу давлатниннг географик жойлашуви, унинг тупроқ-иқлим шароитига ва албатта шаклланган деҳқончилик маданияти ва савиясига, керак бўлса муайян махсулотни етиштириш маҳоратига, бундай махсулотнинг маҳаллий ва хорижий бозорларда нечоғлик ҳаридоргир бўлишига боғлиқ” деб таъкидлаб ўтди.