Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўсиш суръати ҳар йили ўртача 10-15 фоизни ташкил этмоқда,ички бозор эҳтиёжлари асосан, ўзимизда етиштирилган маҳсулотлар ҳисобига қондирилмоқда. Шунингдек, маҳсулотнинг экспорт ҳажми йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу борада давлатимиз томонидан қатор муҳим фармон ва қарорлар, давлат дастурлари қабул қилиниб, уларнинг ижроси изчил таъминланмоқда.