Ҳар қандай мамлактнинг иқтисодиёти ва молиявий барқарорлиги шу мамлакатнинг банк тизими ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Банкларнинг молиявий барқарорлигини банкнинг молиявий натижалари кўрсаткичи белгилаб беради.
Президентимиз И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзбек моделини хаётга тадбиқ этилиши хар бир соҳада ўз самарасини бермоқда. Бугунги кунда бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос, ўзига мос модел асосида сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда сезиларли ютукларга эришилганини халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳо берилиши, олиб борилаётган ислоҳотлар нечоғлик тўғри ва оқилона эканлигини исботламоқда.