Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳамон давом этаётганига қарамасдан мамлакатимизда ҳисобот йилида ялпи ички маҳсулот 8 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қарийб 7 фоиз, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми салкам 18 фоизга ошди. Йиллик бюджет ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профитсит билан бажарилди. Инфлация даражаси 5,6 фоизни ташкил қилди, яъни прогноз кўрсаткичлари доирасида бўлди.”