Фан-техника тараққиёти тарихида жадал сурьатда ривожланаётганларидан бири сўзсиз компьютер-технологияларидир. Ишлаб чиқариш жараёними, таълим соҳасими биз албатта компьютер техникаси ва дастурлари билан тўқнаш келамиз. Шу боис охирги 10 йил ичида бир қанча дастурлар ва тизимли дастурий таъминотлар ишлаб чиқилди. Буларнинг негизида, албатта, ҳар бир соханинг иш унумдорлигини ошириш, шароитини яхшилаш ва енгиллатиш кўзда тутилган.
Ҳурматли юртбошимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатда авваламбор ёшларнинг бекор юрмасдан, даромад манбаларини ошириши учун кенг шароитлар яратиб берилмоқда. Шу боис, мамлакатимизда Кичич бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш қўллаб-қувватланмоқда.
Бу жараёнда, тадбиркорларимиз албатта, бир неча давлат ва нодавлат ташкилотлар хизматларига эхтиёж сезади.