Маълумки, Ўзбекистон 1991 йили ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг маъмурий-буйруқбозлик, режали-тақсимот тизимидан воз кечиб, “ўзбек модели” деб ном олган ўз тараққиёт йўлини танлаб олди. Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясига асосан, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига ўтиш, мамлакатимизда ислоҳ этиш ва модернизация қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.