Биотехнология фани ҳақида умумий тушунча. Ҳозирги вақтда инсоният фақатгина тирик организмларнинг яшаш даврида ҳосил бўлаётган махсулотлардангина фойдаланиб қолмасдан, тирик ҳужайраларда бўлаётган физиологик ва биокимёвий жараёнларни генетик ва хужайра инженерияси усуллари билан бошқариш йўли билан тегишли махсулотларни ишлаб чиқишга эришмоқда.Шунинг учун ҳам оҳирги вақтларда биотехнологик маҳсулотлар рўйхати жуда ҳам кенгаймокда.
Биотехнология бу - биология, кимё ва техника фанларининг илмий - техник тараққиёти ҳисобланади. Тирик мавжудотларда (вирус, микроорганизм, ўсимлик ва ҳайвон) ҳужайраларда кечаётган ҳаётий жараёнлар тўғрисидаги билимлардан фойдаланиб, тирик мавжудотлар ёки уларнинг уларнинг ҳужайралари иштирокида саноат миқёсида маҳсулот ишлаб чиқарувчи технологиялар мажмуасига биотехнология деб айтилади.