Сейсморазведка тадқиқот усули физик-геологик шароитларда эластик тўлқинларни тарқалишини ўрганади. Айрим геологик тузулмаларда сейсмик тўлқин шаклида энергияни узатилиш хусусиятлари хамда тоғ жинси таркибий қисми билан боглиқлиги мухумдир. Мўхитнинг эластиклик хоссалари Юнг ва Пуассон модуллари билан характерланади. Тоғ жинслари учун уларнинг катталиклари литологик таркибга, келиб чиқиш шароити ва ривожланиши, қатламларнинг хозирги ётиш шароитларига боғлиқ. Лаборатория тадкикотларидан келиб чикиб, Юнг модули турли хил тоғ жинслари учун турли хилда кенг фарқ қилади, Пуассон модули эса 0,2 дан 0,35 гача ўзгариб туради.