Қуртларнинг нобуд бўлишига касаллик ва зараркунандалар-дан ташқари механик таъсир орқали уларнинг сонини камайиши, боқиш давомида сўрилардан тушиб кетиши, ғаналарни алмаш-тирганда жароҳатланиши, айниқса биринчи ва иккинчи ѐшларда ғана билан қўшилиб кўпгина қуртлар кўринмасдан ташлаб юбо-рилиши уларнинг умумий сонини камайишига, йилнинг ноқулай шароити, озиқанинг сифати пастлиги, озиқани тўйиб истеъмол қил-маганлиги кабилар ҳам сабаб бўлиши мумкин.