Ўрта Осиё давлатлари узоқ даврлар мобайнида Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон ва Шарқдаги бошқа мамлакатлар ҳамда Россия давлати билан иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларда бўлиб келдилар. Айниқса, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ҳозирги кундаги яқин дўстона алоқаларининг илдизлари ана ўша узоқ тарихий даврга бориб тақалади.